АсосийЖамият

Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз ватанга қайтарилди

Таиландга ишлаш мақсадида борган фуқаро инсультга чалиниб, оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечиради.

'Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз ватанга қайтарилди'ning rasmi

3 март куни Ўзбекистон фуқароси И.С. Таиланднинг Паттая шаҳрида инсультга чалиниши натижасида шошилинч тарзда касалхонага ётқизилди

Ватандошимиз оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирди. Амалга оширилган муолажаларга қарамай, бемор танасининг чап томони ишламай қолди. И.С. Таиландга ишлаш мақсадида келган, аммо тиббий суғурта олмаган, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини ҳам тузмаган. Ушбу ҳолатлар тиббий харажатларни тўлашда қийинчиликлар сабаб бўлди.

Шунга қарамай, жорий йилнинг 28 март куни беморнинг яқинлари, дўстлари ва фаол ватандошлар саъй-ҳаракатлари билан тиббий харажатларни қоплаш ва "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси самолёти орқали беморни оиласи бағрига қайтариш учун зарур маблағ йиғилди.

Бундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани муносабати билан мамлакатимизнинг Бангкокдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларига чет элга саёҳат қилиш ёки ишлаш учун кетаётганда тиббий суғурта олиш, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш зарурлигини эслатиб ўтади. Ушбу чора-тадбирлар фавқулодда вазиятларда ҳимоя ва зарур ёрдам олишда асқатади.

Бош консулхона хорижда оғир аҳволда қолган мамлакатимиз фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда. "Биз барча фуқароларни чет элда бўлиш вақтида ўз саломатлигига эътиборлироқ бўлишга чақирамиз", дейилади дипломатик ваколатхона манбасида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги Қорасарой кўчасининг бир қисми сентябргача ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    Тошкентдаги Қорасарой кўчасининг бир қисми сентябргача ёпилди

    Кўчада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

    'Тошкентда иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:34

    Тошкентда иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади

    Иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган турар-жой бинолари ва муассасалар рўйхати эълон қилинди.

    'Андижондаги газ портлашида ҳалок бўлганларнинг яқинларига моддий ёрдам берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:20

    Андижондаги газ портлашида ҳалок бўлганларнинг яқинларига моддий ёрдам берилди

    Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади

    'Ўзбекистон Марказий Осиёда энг хавфсиз давлат деб топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Ўзбекистон Марказий Осиёда энг хавфсиз давлат деб топилди

    Ўзбекистон дунёнинг 147 та давлат орасида 27-ўринни эгаллади.

    'Долларнинг расмий курси пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Долларнинг расмий курси пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент вилоятида автоҳалокат содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:54

    Тошкент вилоятида автоҳалокат содир бўлди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.