АсосийСиёсат

Президент Хўжанд шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари Хўжандда учрашиб, минтақавий ҳамкорликни муҳокама қилади.

'Президент Хўжанд шаҳрига етиб борди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига етиб борди. Аеропортда давлат раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Хўжандда Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўътарилган. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилган.


Бугун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Кун тартибига мувофиқ, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган. Шунингдек, Президентлар санъат усталари иштирокидаги қўшма консертда ҳам иштирок этадилар.

    Бошқа янгиликлар