АсосийСиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси билан музокара ўтказди

Икки давлат раҳбари дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди.

'Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси билан музокара ўтказди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.


Қайд этилишича, учрашувда икки давлат раҳбари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

“Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини ва биродар халқларимизни самимий табрикладилар”,— дейилади хабарда.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбари 2024-йилда мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошганини тўғрисида суҳбатлашган.

Саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганига тўхталган.

Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни тезлаштириш чоралари ишлаб чиқилиши муҳим экани таъкидланган. 

Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартиби, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитлар юзасидан ҳам фикр алмашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Европанинг энергетик барқарорлигини таъминлашда қандай ўрин тутиши мумкин?'ning rasmi

    Сиёсат 01.04.2025 18:42

    Ўзбекистон Европанинг энергетик барқарорлигини таъминлашда қандай ўрин тутиши мумкин?

    Шавкат Мирзиёевнинг "Euronews"га берган интервьюси билан танишинг.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон етакчиси билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 01.04.2025 16:16

    Шавкат Мирзиёев Эрон етакчиси билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    'Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 01.04.2025 14:24

    Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

    Мамлакатимизда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги қайд этилди.

    'Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 01.04.2025 08:21

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари якунланди

    Сафар доирасида Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этди.

    'Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари концерт томоша қилишди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 21:57

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари концерт томоша қилишди

    Давлатимиз раҳбари ўз нутқида биродар халқларни баҳорий янгиланиш байрами Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити билан чин дилдан қутлади.

    'Хўжандда тарихий саммит:  минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 18:09

    Хўжандда тарихий саммит: минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон  раҳбарлари Давлат чегараларининг учрашиш нуқтаси  тўғрисидаги битимни имзоладилар.