АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ядро қуроли бўйича келишувга эришмаса, мисли кўрилмаган бомбардимонларга дуч келиши муқаррарлигин айтди. Бу ҳақда у кеча, 30 март куни “NBC News”га телефон орқали берган интервьюсида маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Эрон Қўшма Штатлар билан ядровий қурол ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришмаса, мисли кўрилмаган бомбардимонларга дуч келади. Оқ уй раҳбари Теҳронга ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилган.
“Агар улар битим тузишмаса, бомбардимон бўлади. Бу улар ҳеч қачон кўрмаган бомбардимонлар бўлади”, дея огоҳлантирган Оқ уй раҳбари.
Ўз навбатида, Эроннинг IRNA давлат агентлиги Эрон Президенти Масъуд Пезешкиённинг Трампнинг яқинда йўллаган мактубига жавоби ҳақида хабар берган. Унинг таъкидлашича, Теҳрон Вашингтон билан мулоқотга очиқ, бироқ воситачилар орқали.