АсосийЖамият

Бухородаги боғчада бир ярим ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

'Бухородаги боғчада бир ярим ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухорода вилоятидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг бирида бир ярим ёшли тарбияланувчи ток уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

Мазкур хабар Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олиниб,  ҳолат бўйича тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш жараёнида жорий йилнинг 28-март куни Бухоро туманида жойлашган  ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023-йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш.нинг вафот этганлиги аниқланди. 

Айни пайтда ИИБ томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.