АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 4 та машина ЙТҲга учради

Вилоят ЙҲХБ ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берди.

'Тошкент вилоятида 4 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

1 апрел куни Тошкент вилоятида Howo, Zil, Cobalt ва Nexia русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Бу ҳақда хабар берган вилоят ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, ҳодиса соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 34-километрида содир бўлган.

4 та транспорт воситаси – Howo ва Zil юк автомобиллари ҳамда Cobalt ва Nexia русумли енгил автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар