АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди

Суҳбат аввалида давлат етакчилари мамлакатлар ўртасидаги тарихий натижаларни катта мамнуният билан эслашди.

'Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари жорий йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида ўтган олий даражадаги уч томонлама учрашувнинг тарихий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Чегара масалаларининг тўлиқ тартибга солиниши минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очиши таъкидланди.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ойда бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида товар айирбошлашни кўпайтириш ва кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалаларни, шунингдек, икки ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарликни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Президент Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан ҳам учрашув ўтказди.

Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарига Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломини етказди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган йил якунларига кўра 1,1 миллиард доллардан ошган товар айирбошлаш кўрсаткичлари барқарор ўсиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Биргаликда "Шовот - Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда. Фаол ҳудудлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинув доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Бўлажак олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, кенг қамровли ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Расман: ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 21:21

    Расман: ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олади

    Президент бугун дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

    'Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 19:13

    Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади

    “2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

    'Андижонда Instagram'да ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 18:55

    Андижонда Instagram'да ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркак қамалди

    Эркак йўл-патруль хизмати ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзиб қолдирган.

    'Йўл камераларидаги маълумотлар очиқ эмас — ИИВ расмий муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 18:25

    Йўл камераларидаги маълумотлар очиқ эмас — ИИВ расмий муносабат билдирди

    Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон йўлларида ўрнатилган фото-видео қайд этиш камераларидан олинган маълумотлар интернетда очиқ қолгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 16:46

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Жиззахда Damas’дан қарийб 50 минг дона пиротехника воситаси аниқланди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 16:33

    Жиззахда Damas’дан қарийб 50 минг дона пиротехника воситаси аниқланди

    Жиззах шаҳрида ўтказилган рейд давомида Damas автомобилида йирик миқдорда ноқонуний пиротехника воситалари олиб кетилаётгани фош этилди.