АсосийЖамият

Наманганда 36 ёшли эркак нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этди

Эркак трактор тиркамасидан йиқилиб, тан жароҳати олган ҳолатда шифохонага олиб келинган.

'Наманганда 36 ёшли эркак нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этди'ning rasmi

Наманган вилояти Поп туманида 36 ёшли эркакнинг нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Хабар берилишича, 27 март куни Поп туманининг "Чинор" маҳалласида яшовчи Хожиакбар Киргизовнинг туман тиббиёт бирлашмасида вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

Наманган вилояти прокуратураси томонидан берилган маълумотга кўра, Хожиакбар Киргизов 13 март куни фермер хўжалигига қарашли трактор тиркамасидан йиқилиб, тан жароҳати олган. У ўша куни дарҳол туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ва жонлантириш бўлимида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Шунингдек, тиббий муолажалар ҳам амалга оширилган. Бироқ барча тиббий ҳаракатларга қарамай, Хожиакбар Киргизов 27 март куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳам ўтказилмоқда.

Наманган вилояти прокуратураси ҳолатни жиддий назоратга олиб, Поп туманидаги терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижалари бўйича зарур чоралар кўрилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар