АсосийЖамият

Самарқандда 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1 900 доллар пулини олиб кетганлар ушланди

Улар 3 киши бўлган.

'Самарқандда 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1 900 доллар пулини олиб кетганлар ушланди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1900 долларини ўғирлаган 23, 24 ва 17 ёшли йигитлар ушланди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 март куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Р.Д. Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, ўз аризасида 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш хонадонига кириб, пичоқ билан қўрқитиб, уйидан 1 900 доллар миқдоридаги пулларини олиб кетганини маълум қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар 23 ёшли шахслар жиноятга алоқадор экани аниқланган. Бундан ташқари мазкур жиноятда яна 24 ёшли фуқаро Х.С. ва 17 ёшли вояга етмаган А.Ф. лар ҳам бўлгани аниқланиб, барча гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.