АсосийДунё

Германия АҚШдан олтин захирасини қайтариб олмоқчи

Берлин 1200 тонна олтинни Вашингтондан олиб чиқмоқчи.

'Германия АҚШдан олтин захирасини қайтариб олмоқчи'ning rasmi

Маълум қилинишича, Германия ҳукумати АҚШдаги 1200 тонна (113 миллиард еврога тенг) олтинини мамлакатга қайтариб олишни режалаштирмоқда. Ушбу қарор, Доналд Трампнинг Европа Иттифоқига савдо божлари жорий қилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб қабул қилинди, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

Германия расмийлари баёнотига кўра, Трампнинг ўзгарувчан ташқи сиёсати Берлинни огоҳликка чақирган. Эндиликда Германия Қўшма Штатларни "ишончли ҳамкор" деб ҳисобламаётгани таъкидланмоқда.

Ҳозирда Германия дунёдаги энг катта олтин захирасига эга иккинчи давлат саналади. Бу захираларнинг 37 фоизи АҚШда, асосан Федерал Резерв тизимининг Нью-Йоркдаги бўлимида сақланади. Улар, зарурат туғилганда, олтинни тезда АҚШ доллари ёки бошқа барқарор валюталарга айлантириш имконини берувчи кафолат сифатида хизмат қилган.

Аммо глобал сиёсий ишончсизлик кучайгани сари, Германия ўз молиявий хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу олтинни ўз ҳудудига олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар