АсосийДунё

Хитой TikTok’нинг АҚШдаги активларини сотишга рози бўлмади

Трамп божларидан сўнг, Пекин TikTok битимини рад этди.

'Хитой TikTok’нинг АҚШдаги активларини сотишга рози бўлмади'ning rasmi

Хитой ҳукумати TikTok'нинг АҚШдаги фаолиятини сақлаб қолиш учун таклиф этилган сотув битимини маъқулламади, дея ёзмоқда "Замон.уз".

Бу қарор АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан яқинда Хитой маҳсулотларига нисбатан жорий этилган янги божлар фонида қабул қилинган.

АҚШ ҳукумати TikTok'ни миллий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолаб, компания америкалик инвесторлар томонидан сотиб олинмаса, иловани бутунлай тақиқлаш мумкинлигини билдирган эди. TikTok'нинг эгаси — Хитойлик ByteDance компанияси эса алгоритмлар ва технологиялар Хитой ҳукуматининг экспорт назорати остида бўлгани сабабли, бу битимни амалга ошира олмаяпти.

TikTok АҚШда 170 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга.

АҚШ ҳукумати фойдаланувчи маълумотлари Хитой ҳукумати қўлига ўтиши мумкинлигидан хавотирда.

    Бошқа янгиликлар