АсосийДунё

Жанубий Кореяда президентлик сайлови қачон бўлиши айтилди

Президентлик сайлови 3 июнь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

'Жанубий Кореяда президентлик сайлови қачон бўлиши айтилди'ning rasmi

Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови 3 июнь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Yonhap"агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ахборот агентлиги ходими билан ҳукумат вакили телефон орқали суҳбатлашган.

Суҳбат давомида ушбу масала давлат кенгашининг эртанги йиғилишида муҳокама қилиниши ва шу сана қабул қилинишини айтган.

Маълумот учун, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга муваффақиятсиз уринганидан 4 ой ўтиб, лавозимидан бутунлай четлаштирилган эди.

Конституциявий суд унинг импичменти ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирган.

    Бошқа янгиликлар