АсосийСиёсат

Мартин Пуквареке Чунгонгни Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

'Мартин Пуквареке Чунгонгни Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

Президент Фармонига кўра, Мартин Ўзбекистон Республикаси ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти учун ушбу мукофотга лойиқ деб топилган.

Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги устувор қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, парламент дипломатияси ҳамда минтақалараро алоқаларни, очиқ ва конструктив сиёсий мулоқотни илгари суришга бевосита қўшган катта ҳиссаси тилга олинган.

 

    Бошқа янгиликлар