АсосийДунё

Трамп Хитойни 50 фоизлик янги божлар билан таҳдид қилмоқда

Бундай ҳолатда Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга умумий бож ставкаси 104 фоизга етади.

'Трамп Хитойни 50 фоизлик янги божлар билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

Хитой 8 апрелга қадар Қўшма штатларга қўйган 34 фоизлик божларни бекор қилмаса, 9 апрелдан бошлаб АҚШ 50 фоизлик божларни кучга киритади. Бу ҳақда “DW” маълум қилди.

Трампнинг билдиришича, божлар масаласида Хитой билан ҳеч қандай қўшимча музокаралар бўлмайди. Аммо Трамп бошқа давлатлар билан божхона сиёсати бўйича музокаралар “зудлик билан” бошланиши кераклигини айтган. Лекин  айнан қайси давлатлар ҳақида гапираётганини аниқ айтмаган.

АҚШ президентининг Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга янги бож жорий этиш ҳақидаги қарори дунё бўйлаб сиёсатчилар ва иқтисодчилар томонидан кескин танқид қилинмоқда.

“Фонд бозорларида эса индекслар сезиларли даражада пасайган. Нефть нархлари ҳам кескин тушган. Мутахассислар бутун дунё бўйлаб истеъмол нархларининг ошишини ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишини кутмоқда”, — дейилади хабарда. 

“dpa” агентлигининг таъкидлашича, Трампнинг янги бож тарифларини жорий этиш қарори унинг савдо сиёсатидаги энг тажовузкор ва энг катта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қадам ҳисобланади.

Маълумот учун, Трамп Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 50 фоизлик бож ставкаси жорий қиладиган бўлса, маҳсулотларга умумий бож ставкаси 104 фоизга етади.

    Бошқа янгиликлар