АсосийЖамият

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади. 2024 йилги 2-мавсумда ҳам ғолиб чиққан 826 та маҳалла бу мавсумда такроран ғолиб деб топилди.

'“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади.'ning rasmi

“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади.

Жорий йилги 1-мавсумда 2 011 та маҳалла ғолиб бўлди, шундан 329 таси илк бор. 2024 йилги 2-мавсумда ҳам ғолиб чиққан 826 та маҳалла бу мавсумда такроран ғолиб деб топилди.

Шу сабабли, ушбу маҳаллалар 2025 йилги 2-мавсум ва 2026 йилги 1-мавсумларда танаффус олади.

Бу маҳаллалар ва улардаги мактаб, боғча, шифохона ва бошқа ташкилотлар мазкур мавсумларда лойиҳа билан қатнашолмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллалар рўйхати “Очиқ бюджет” порталида эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар