Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаларининг бирида табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, туманда жойлашган “Қ.Т.Э.К" МЧЖга қарашли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасини табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб фойдаланиб келиниши оқибатида 666 млн.сўмлик табиий газ ўғрилик йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.