АсосийЖиноят

Тошкентда ёнғин чиққан уйдан икки киши пичоқланган ҳолатда топилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини, гумонланувчи эса қўлга олинганини маълум қилди.

'Тошкентда ёнғин чиққан уйдан икки киши пичоқланган ҳолатда топилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлган уйдан икки йигит пичоқланган ҳолда топилди. Бу ҳақда "Millar" дастурида маълум қилинди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 апрель куни соат 14:31 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Қурувчилар даҳасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Бошқарма ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлигини билдирган. Аммо хонадондан 2 нафар йигит пичоқланган ҳолатда топилган. 

Аниқланишича, гумонланувчи йигит Сергели туманидаги танишининг уйига меҳмонга келган. Кутилмаганда улар ўртасида келишмовчилик содир бўлган. Сўнг йигит ошхонадаги пичоқ билан икки нафар йигитга тан жароҳати етказган. Кейин йигитлар шифохонага етказилган.

Шифокорлар берган маълумотларга кўра, йигитлар жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Улардан бири беш маротаба, яна бири эса 7 маротаба пичоқлангани айтилган. 

Гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган. Уйни жиноят содир этгач ёқиб юборгани айтилмоқда. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини, гумонланувчи эса қўлга олинганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар