АсосийЖамият

Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилган.

'Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги дипломатлари Оғир аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази давлат муассасаси ва Олмаота шаҳри Таълим бошқармаси вакиллари билан биргаликда 6−17 ёш оралиғидаги болаларни ўз ватанига қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни тўлдирган.

“Улар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилган”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар