АҚШ президенти Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари ҳар куни божхона тарифларидан 2 миллиард доллар даромад олмоқда, деб баёнот берди. Reuters агентлиги шу ҳақда хабар берган.
Оқ уйдаги тадбирда нутқ сўзлаган Трамп бу сумма қандай усулда ҳисоблаб чиқилгани ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Маълумки, Трамп 2017 йил январда президентлик лавозимига киришганидан бери бир қатор давлатларга нисбатан турли тарифлар жорий қилган эди.
АҚШ Молия вазирлигининг давлатнинг асосий ишлаш ҳисоб рақамидаги кундалик тушум ва чиқимлар баёнотига кўра, "Божхона ва айрим акциз солиқлари"дан тушган тушумлар шу ойда ўртача кунига тахминан 200 миллион долларни ташкил қилмоқда.
Охирги тўлиқ ҳисобланган ой — февральда, АҚШ Молия вазирлиги божхона божларидан умумий 7,25 миллиард доллар йиғиб олган.
Март ойига оид ойлик бюджет баёноти эса пайшанба – 10 апрел куни эълон қилиниши кутилмоқда — у ерда энг сўнгги ойлик рақамлар келтирилади.
Абдуллоҳ Саййид