Ички ишлар вазирлиги Академиясида Волейбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди.
Циғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Тошпулатов Азиз Анваровичнинг номзоди Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланиб, федерацияси раиси этиб сайланди.
Шунингдек Волейбол федерациясининг Андижон, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий бўлимлари раислигига номзодларни сайлаш таклиф этилди.
Ушбу вилоятлар ИИБлари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бир овоздан ҳудудий бўлимлар раислигига сайланди.
Шунингдек, мазкур тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-апрелдаги “Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилиши режалаштирилган спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларига тантанали старт берилди.