АсосийЖамият

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозицияси марказнинг ташриф қоғози бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Россиянинг “Sila sveta” компанияси ва ҳамкор ташкилотлар, олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

'“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозицияси марказнинг ташриф қоғози бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов йиғилганларга марказнинг “Янги Ўзбекистон –Янги Ренессанс” бўлимини яратишда жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди:

– “Янги Ўзбекистон –Янги Ренессанс” бўлими марказнинг ташриф қоғози бўлади. Шунинг учун ҳам маҳаллий мутахассислардан соҳаларига сидқидилдан ёндошишлари сўралиб, ҳамкор ташкилот вакилларига ўзларининг лойиҳаларини пухта ва мукаммал шаклда тақдим этилишида эътибор қаратишлари лозим. 

Шунингдек, учрашувда “Sila sveta” компанияси асосчиси Александр Ус, компания ижодий директори Борис Кислицин йиғилганларга ўз тақдимотларини намойиш этди. Нуфузли компания вакиллари иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди. 

Марказ катта илмий ходими Обиджон Тангиров ҳар бир экспонатни музейлаштириш ва бу жараёнларни ҳужжатлаштириш бўйича техник топшириқлар, лойиҳаларни молиялаштириш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтди. 

“Sila sveta” компанияси “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” экспозицияси учун иммерсив шоу лойиҳасини таклиф қилмоқда. Ушбу шоу орқали Янги Ўзбекистондаги илмий ва маданий тараққиёт, замонавий ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари инновацион усулларда намойиш этилади. Шоу орқали Ўзбекистоннинг илмий ютуқлари ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар акс эттирилиши кўзда тутилган. 

Учрашув давомида лойиҳаларнинг бажарилиш тартиблари, унда аҳамият қаратилиши керак бўлган мазмун, моҳият ва техник ечимлар муҳокама қилинди. Марказни мазмунан бойитиш бўйича зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.