Кеча, 9 апрель куни Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси U-17 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди.
Ислом Исмоилов ҳар шогирдлар ўйиндаги ҳар уч голини 2-таймда киритди. Жамшидбек Рустамовнинг дубли ва Асилбек Алиевнинг голи Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини гуруҳда 1-ўрин билан чорак финалга чиқишини таъминлади.
Ўйин давомида Саудия Арабистони пенальтидан ҳам фойдалана олмади.
Шундай қилиб, ўзбекистонлик футболчилар 3 та ўйинда 3 та ғалаба қайд этиб, 9 очко билан чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Ўзбекистонлик футболчилар плей-офф босқичида “Б” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади. Ҳозирча Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси “Б” квартетида 2-ўринни банд этиб турибди.