Бугун, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа эрталаб соат 07:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Фурқат кўчасида содир бўлган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айттилган манзилга соат 07:35 да етиб бориб, ёнғин соат 08:28 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида, ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.