АсосийЖамият

Барча давлат хизматчиларига ягона ойлик тўловлари жорий қилиниши мумкин

Ҳукумат қарори билан 2025-2030 йилларда давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш кўзда тутилмоқда.

'Барча давлат хизматчиларига ягона ойлик тўловлари жорий қилиниши мумкин'ning rasmi

Ҳукумат қарори (210-сон, 08.04.2025 й.) билан “2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси” тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш, бюджет очиқлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш ва Давлат бюджети ликвидлилигини ошириш Стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳисобланади, жумладан:

  • бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
  • ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;
  • давлат харажатлари ва инвестициларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш.

Стратегияни амалга ошириш даври 2025 йилдан 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда қайд этилган устувор йўналишлар доирасида 16 та мақсад белгилаб олинган.

Шунингдек, мазкур мақсадларга босқичма-босқич эришишни таъминловчи вазифалар ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.