Қамаши тумани 61-сонли мактаб ўқувчиси Сатторова Дилсўз муддатидан олдин еттита халқаро университет талабаси бўлди.
Жумладан, у АҚШнинг қатор олий ўқув юртларига муддатидан олдин талабаликка тавсия этилди. Бундан ташқари, 4 йил учун жами 350 минг АҚШ долларлик грант соҳибасига айланди. Шунингдек, 7,5 балл билан IELTS халқаро сертификатини қўлга киритган.
Дилсўзга вилоят прокурори ва ДХХ вилоят бошқармаси раҳбари совғалари етказилди.
Совғалар туман ҳокими Хуршид Усмонов, туман прокурори ва ДХХ туман бўлими бошлиғи томонидан топширилди.