АсосийЖамият

Тошкентда рақамсиз "Spark" ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди

Машина жарима майдончасига жойлаштирилган.

'Тошкентда рақамсиз "Spark" ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари ёш йигитни куч билан хизмат машинасига ўтирғизаётгани акс этган видео тарқалди, кадрларда ходимлардан бири фуқаронинг бошига ургани кўринган.

Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Маълум бўлишича, ҳолат 11 апрель куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳрида рўй берган.

Ўша куни ЙПХ ходимлари давлат рақам белгисисиз, ноқонуний равишда "мигалка" ўрнатиб, уларни ёқиб олган Spark автомашинасига тўхташ ишорасини берган. 

Ҳайдовчи ходимларнинг кўрсатмасига амал қилмасдан, ҳаракатини давом эттирган. У бир неча бор светофорнинг қизил чироғига бўйсунмай ҳаракатланиб, ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эълон қилган видеода эса ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган ҳайдовчи огоҳлантиришга қарамай, транспорт воситасидан тушмагани, натижада унинг бошқарувидаги Spark автомашинасининг олд ойнаси инспекторлар томонидан синдирилганини кўриш мумкин.

Ҳозирда ҳайдовчининг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Автомашина эса жарима майдончасига жойлаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.