АсосийЖамият

Афғонистонда зилзила содир бўлди

Зилзила кучи Ўзбекистонга ҳам сезилган.

'Афғонистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонга ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, ер силкиниши бугун, 16 апрель куни тонги соат 04:14 да содир бўлган. Магнитудаси 6,3 балли зилзиланинг эпицентрда сезилиш кучи 4 баллни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудида сезилди:

  • Сурхондарё вилоятида — 4 балл,

  • Фарғона вилоятида — 3 балл,

  • Самарқанд вилоятида — 3 балл,

  • Жиззах вилоятида — 3 балл,

  • Сирдарё вилоятида — 3 балл,

  • Қашқадарё вилоятида — 3 балл,

  • Андижон вилоятида — 3 балл,

  • Наманган вилоятида — 3 балл,

  • Тошкент шаҳрида — 2 балл.

Маълумот учун, Афғонистонда соат 4:28 да яна зилзила юз берган. У 4,2 магнитудали бўлган. Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган. 

    Бошқа янгиликлар