АсосийЖамият

Тошкентда эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди

Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан банк хизматлари марказида пул ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинган.

'Тошкентда эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди'ning rasmi

Шу йилнинг 18 апрель куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Юнусобод туманидаги банк хизматлари марказидан ташвиш хабари келиб тушган.

Хабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига боришганда номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилаётганини гувоҳи бўлишган.

Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинган.

Дастлабки ўрганишлар жараёнида ушбу фуқаро Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. эканлиги, унинг қўлидаги ўйинчоқ тўппончалиги аниқланган.

Ҳолат бўйича воқеа жойига ИИО ходимлари чақиртирилиб, фуқаро ўрнатилган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБ га топширилган.

Ҳозирда ИИО томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар