АсосийМаданият

Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?

Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки...

'Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?'ning rasmi

Шарқнинг бетакрор меъморий ёдгорликлари орасида Регистон ва Тожмаҳал алоҳида ўрин тутади. Улар нафақат ўз даврининг буюк иншоотлари, балки маданий алоқалар тимсоли сифатида ҳам аҳамиятлидир. Қизиғи шундаки, Самарқанддаги Регистон майдони ва Аградаги Тожмаҳал деярли бир вақтда қурилган. Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки Аштархонийлар ва Бобурийлар давлатлари ўртасидаги чуқур маданий ва меъморий ҳамкорликнинг натижасидир.  

XVII асрда ушбу икки буюк давлат ўртасида дипломатик ва иқтисодий алоқалар юқори поғонага кўтарилган эди. Буни Аврангзеб ҳукмронлиги даврида ишланган Имомқулихон портрети ҳам тасдиқлайди. Регистон ва Тожмаҳал қурилишида ўз даврининг энг моҳир меъморлари иштирок этган, улар бир-биридан андоза олиб, ўзаро ҳамкорлик қилганлар.  

Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида мазкур икки тарихий ёдгорликнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, меъморлари ва уларнинг бунёд этилиши тарихи ҳақида маълумотлар тўпланмоқда. Шунингдек, ушбу дурдоналарга бағишланган махсус медиа контентлар тайёрланиб, музейда намойиш этилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Саҳна ортидаги сукут”: Фонограмма чеклови кимни ожиз, кимни асл кўрсатади?'ning rasmi

    Маданият 09.05.2025 09:00

    “Саҳна ортидаги сукут”: Фонограмма чеклови кимни ожиз, кимни асл кўрсатади?

    Энди ҳар бир санъаткор ўз овози, нафас назорати ва саҳнадаги барқарорлиги билан кўрина бошлайди.

    'Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади'ning rasmi

    Маданият 07.05.2025 09:42

    Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади

    Бироқ ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати фильмда инсон ижодининг қанчалик иштирок этганига алоҳида эътибор қаратади.

    '“Met Gala”да ким қандай кўриниш берди?'ning rasmi

    Маданият 06.05.2025 09:49

    “Met Gala”да ким қандай кўриниш берди?

    Мода оламининг энг кўзга кўринган тадбири бўлган “Met Gala” фестивалида машҳурлар ноодатий либослари билан ажралиб турди.

    'Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди'ning rasmi

    Маданият 24.04.2025 06:53

    Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди

    У Риштон кулолчилик мактабини тиклашга муносиб ҳисса қўшган

    'Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

    Маданият 14.04.2025 13:34

    Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

    'Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 09.04.2025 07:35

    Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди

    Актоти Райимкулова Ўзбекистонда маданий меросни ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди.