АсосийЖамият

Тошкент вилоятида тезлик 80 км/соатга туширилди

Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди.

'Тошкент вилоятида тезлик 80 км/соатга туширилди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокимининг айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, бу билан ҳудудлардаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш мақсад қилинган.

Ҳоким қарори билан Тошкент вилояти ЙҲХБнинг вилоят ҳудудида жойлашган 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини соатига 100 километрдан 80 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси машиналар тезлиги камайтирилаётган ҳудудлардан ташқарида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига 3.24 "юқори тезлик чекланган" йўл белгиларининг амалдаги талаблар асосида беш кун муддатда ўрнатилишини таъминлаш топширилди.

Вилоят ЙҲХБ тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида чекланган тезликда автомобиллар ҳаракатланишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.