Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2024 йилнинг октябрь ойида содир бўлган.
Аниқланишича, 33 ёшли эркак поччаси билан спиртли ичимлик истеъмол қилади ва улар ўртасида келишмовчилик юзага келади. Оқибатда судланувчи поччасини калтаклаб, унинг ҳаётига нуқта қўяди. Уйни эса ёқиб юборади. Шу вақтда хонадонда бўлган судланувчининг холаси ҳам ёнғин сабаб ҳаётдан кўз юмади.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг бир қатор тегишли бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 59-моддани қўллаб, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан унга нисбатан 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.