АсосийЖамият

Расул Кушербаев Янгийўл ИИБда сабабсиз бир неча соат ушлаб турилди

Собиқ депутат ҳолатга Ички ишлар вазири изоҳ беришини сўраяпти.

'Расул Кушербаев Янгийўл ИИБда сабабсиз бир неча соат ушлаб турилди'ning rasmi

Расул Кушербаев Янгийўл ИИБга чақирилиб, сабабсиз бир неча соат ушлаб турилган. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида маълум қилди ва Ички ишлар вазирига мурожаат йўллади

"Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз... 

Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз. 

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди. 

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз. 

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак. 

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз, " - деб ёзади Кушербаев. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада эркак туши сабаб аёлини ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:14

    Фарғонада эркак туши сабаб аёлини ўлдирди

    У ухлаб ётган хотинини 13 марта пичоқлаган. Эркак 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Тошкентда ИИБга чақирилган эркак қийноққа солинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:06

    Тошкентда ИИБга чақирилган эркак қийноққа солинди

    Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

    'Хонанда Райҳон жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:16

    Хонанда Райҳон жаримага тортилди

    У муаллифлик ҳуқуқини бузиб, шоирнинг рухсатисиз унинг шеъридан фойдаланган.

    'Судялик лавозимида ишлайдиган аёллар улуши оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:25

    Судялик лавозимида ишлайдиган аёллар улуши оширилади

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"да бу борада сўз боради.

    'Бугун ҳарорат 25 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:24

    Бугун ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

    20 апрель кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.