Фарғона вилоятидаги хусусий клиникада бурун суягини операция қилдиришга борган 32 ёшли прокуратура ходими вафот этди.
Фуқаро Фарғонадаги хусусий клиникалардан бирига бурун суягини операция қилдириш учун ўз оёғи билан кирган, бироқ қайтиб чиқмаган.
Наҳотки соғлом одам доктор хатоси билан ҳаётдан кетиши мумкин? 3 фарзандим отасиз қолди, — дейди аёл.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Маълумот учун, марҳум Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси тезкор бўлими тезкор вакили лавозимида ишлаган.