АсосийДунё

Москвадаги портлашда рус генерали ҳалок бўлди

Балаших шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида генерал Ярослав Москалик вафот этди.

'Москвадаги портлашда рус генерали ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун, 25 апрель куни Россиянинг Москва вилояти Балаших шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида генерал Ярослав Москалик вафот этди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “News.ru” хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун 10:40 да Volkswagen автомобили портлаб кетган. Шу пайт генерал тўхтаб турган Volkswagen ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. Портлаш тўлқини ҳарбий хизматчини бир неча метр нарига улоқтирган.

“Ҳарбий хизматчи шу ҳудудда яшаган”, дейилади хабарда.

ОАВга кўра, ҳалок бўлган фуқаро Россия Мудофаа вазирлигининг 59 ёшли генерали бўлган. У Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўт ўчирувчиларнинг тахминларига кўра, воқеа автомобиль ичидаги қисқа туташув туфайли содир бўлган бўлиши мумкин.

Баъзи бир манбаларнинг ёзишича, машина генералга тегишлидир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япония телефондан энг кам фойдаланадиган давлатлар рейтингида биринчи ўринда'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 21:48

    Япония телефондан энг кам фойдаланадиган давлатлар рейтингида биринчи ўринда

    Дунёда ўртача одам ҳар куни телефонида 4 соат 37 дақиқа вақт ўтказади.

    'Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 19:09

    Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди

    Ҳайдовчи жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

    'Тожикистон Президенти Қатарга борди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 18:38

    Тожикистон Президенти Қатарга борди

    Қайд этилишича, Раҳмон у ерда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

    'Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:45

    Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди

    У ўзининг қарори ҳақида ижтимоий тармоқларда баёнот берди.

    'Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:37

    Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади

    Туркия Саноат ва технология вазирининг сўзларига кўра, бу энергия мустақиллигини мустаҳкамлаш ва импортга қарамликни камайтиришга қаратилган “Миллий технологик сакраш” стратегиясининг бир қисми.

    '2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:27

    2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди

    Биргина Украинада ўтган йили кассетали бомбалардан 40 га яқин фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.