АсосийСиёсат

Дональд Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

'Дональд Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташрифи чоғида Дональд Трамп номига президент Шавкат Мирзиёевдан расмий таклиф етказилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник маълум қилди, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

"Трамп маъмурияти бу таклифдан мамнун бўлди ва уни жиддий кўриб чиқмоқда", — деди элчи 24 апрель куни журналистлар билан учрашувда. “Ўйлайманки, ҳозир АҚШ президентининг Марказий Осиёга ташриф буюриши учун энг тўғри вақт,” — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, Хеник "С5+1" саммити доирасида ҳам бу ташриф амалга ошиши мумкинлигини истисно қилмади. АҚШ президенти ҳали-ҳанузгача Марказий Осиёга расмий сафар қилмаганини инобатга олсак, бу ташриф тарихий аҳамият касб этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Тоқаевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 17.05.2025 08:59

    Шавкат Мирзиёев Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

    Икки давлат етакчилари телефон орқали мулоқот қилди.

    'Термизда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган катта Форум бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 16.05.2025 16:30

    Термизда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган катта Форум бўлиб ўтади

    Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишида дунё давлатларидан 200 га яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

    'Президент Венгрия ва Словенияга ташриф буюради'ning rasmi

    Сиёсат 16.05.2025 14:33

    Президент Венгрия ва Словенияга ташриф буюради

    Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

    'Жаҳонгир Аҳмедов Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 15.05.2025 10:47

    Жаҳонгир Аҳмедов Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб тайинланди

    Ўзлаштириш даражаси паст мактабларга оқсаётган фанлар бўйича энг яхши мутахассислар жалб қилиниб, ўқувчилар учун ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилинади.

    'Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.05.2025 09:40

    Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    “Ёшлар мажруҳ бўлиб қоляпти” — Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани ҳақида гапирди.

    'Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 15.05.2025 08:56

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди

    Ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди.