Хитойнинг Бозорни тартибга солиш бўйича давлат бошқармаси (САМР) Панама каналидаги портларнинг сотилишига оид битим юзасидан кенг қамровли текширув ўтказишни талаб қилди. Бу ҳақда “Реутерс”агентлиги хабар берди.
САМР баёнотига кўра, компаниялар бирлашуви ҳукумат розилигисиз амалга оширилмаслиги керак. Акс ҳолда, у юридик жавобгарликка олиб келиши мумкин.
Маълум қилинишича, март ойи бошларида АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп босими остида Гонгконгдаги Hutchison Holdings гуруҳи Панама каналининг иккала чеккасида жойлашган Балбоа ва Кристобал портларини сотиш бўйича қарор қабул қилган.
Битимга кўра, портларнинг 90 фоиз акциялари Blackrock бошчилигидаги америкалик консорциумга топширилиши режалаштирилган. Битим қиймати 19 миллиарддан 23 миллиард долларгача баҳоланмоқда.
Пекин бу ҳолатга танқидий муносабат билдирмоқда. Хитой расмийлари бу келишув савдо айланмасини чеклаши мумкинлигидан хавотирда.
Таъкидлаш жоизки, Трамп ҳатто олий давлат лавозимига қайтишидан аввал ҳам Панама канали бошқаруви юзасидан кескин фикр билдирган ва Хитой таъсирини камайтириб, АҚШ билан ҳамкорликни кучайтиришни талаб қилган эди.