АсосийЖамият

Тошкентда омборхона ёниб кетди

Ҳодиса сабаб омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдонининг ички ва том қисми ёниб зарарланган.

'Тошкентда омборхона ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 28 апрель куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхонада ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат эрталаб соат 07:00 да туманнинг “Абдурауф Фитрат” МФЙ, Г.Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхоналарнинг бирида содир бўлган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:02 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:33 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода яна бир 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:49

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 5 кунга чекланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:35

    Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 5 кунга чекланади

    Миллий кутубхонанинг олд майдонида “Тошкент гуллари” фестивали бўлиб ўтади.

    'Қамчиқда Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши сабаб темир тўсиққа урилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Қамчиқда Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши сабаб темир тўсиққа урилди

    Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи шифохонага мурожаат қилган.

    'Наманганда Damas’да 25 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:27

    Наманганда Damas’да 25 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

    Ҳайдовчи болаларни шу маҳалладаги хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.

    'Ҳайдовчилар учун жарима баллари 1 майдан кучга кирмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Ҳайдовчилар учун жарима баллари 1 майдан кучга кирмайди

    ЙҲХХ ушбу тизим қачондан ишга тушиши бўйича изоҳ берди.