АсосийЖамият

Ўзбекистондаги мегалойиҳа учун 2000 дан ортиқ олим бирлашди

Ўзбекистонда қурилиши якунланиш арафасида турган Ислом цивилизацияси маркази учун 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар жалб қилинди.

'Ўзбекистондаги мегалойиҳа учун 2000 дан ортиқ олим бирлашди'ning rasmi

Ўзбекистонда қурилиши якунланиш арафасида турган Ислом цивилизацияси маркази учун 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар жалб қилинди. Улар бу ерда намойиш этиладиган экспозицияларни мазмунли контентлар ва тарихий артефактлар билан бойитиш устида иш олиб боряпти. Бу ҳақда Марказнинг кенгайтирилган Илмий кенгаш йиғилишида маълум қилинди.

Маълумот учун, жорий йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев Марказ қурилиши билан танишган ва қатор топшириқлар берган эди. Шундан сўнг Васийлик кенгаши раиси Абдулла Арипов раҳбарлигидаги кенгайтирилган йиғилишда экспозицияни бойитиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Сентябрда очилиши режалаштирилган Марказда ҳозирда 10 та йўналиш бўйича махсус Ишчи гуруҳлар фаолият юритмоқда. Улар Ислом цивилизациясига оид 800 дан зиёд лойиҳани ишлаб чиқишган. Уларнинг 400 дан ортиғи бўйича ишлар бошланган, қолганлари 3 босқичда амалга оширилади.

Йиғилишда таъкидланишича, Марказдаги экспозицияларда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” концепцияси кенг ёритилади. Экспозиция бўлимлари сони 7 тадан 9 тага кўпайган. Янги бўлимларда мамлакатнинг ташқи сиёсатдаги ютуқлари ва ёшлар имкониятлари акс эттирилади.

Бундан ташқари, Марказ музейида “Вақт девори” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унда Амир Темур ва Темурийлар даври, шунингдек, Бобурийлар замонидаги муҳим воқеалар миниатюра ва мониторлар ёрдамида намойиш этилади.

Марказ кутубхонаси учун эса 30 минг босма ва 350 минг электрон китобдан иборат фонд шакллантирилади. Кутубхона очиқ фондли бўлиб, ҳатто хорижий меҳмонлар ва болалар учун ҳам хизмат кўрсатади. Шунингдек, кутубхонада тор ихтисослик йўналишида махсус манбашунослик ўқув курси ташкил этилиши белгиланган.

Маълум қилинишича, музей учун 1000 та экспонат каталоги тузилган бўлиб, уларнинг сони 2000 тага етказилади. Экспонатлар махсус витриналарда, халқаро стандартларга мос равишда жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг намойиш этиш, ёш авлодни тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш ва янги илмий контентлар яратиш мақсадида барпо этилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Камбағал оила фарзандлари қўшимча дарслар учун тўловдан озод қилинади'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 20:21

    Камбағал оила фарзандлари қўшимча дарслар учун тўловдан озод қилинади

    Аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади.

    'Май ойи кўпчилик башорат қилганидек иссиқ бўладими?'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 18:29

    Май ойи кўпчилик башорат қилганидек иссиқ бўладими?

    "Ўзгидромет" май ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

    'Сариосиё аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 18:03

    Сариосиё аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди

    100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал бир ой ичида мунтазам рейслар учун очилиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳалар эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 17:55

    Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳалар эълон қилинди

    Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ходимларининг маоши энг паст.

    '“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 17:52

    “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади

    Ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

    'Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,8 % га ўсди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 17:45

    Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,8 % га ўсди

    Январь-март ойларида ЯИМ ҳажми жорий нархларда 333,6 трлн сўмни ташкил этган.