АсосийДунё

АҚШ "Abrams" танкларини Украинага чиқармаяпти

АҚШ Австралиядан Украинага юборилиши режалаштирилган 49 та “M1A1 Abrams” танки етказиб берилишини чўзмоқда.

'АҚШ "Abrams" танкларини Украинага чиқармаяпти'ning rasmi

Австралиянинг “ABC” телеканали хабар беришича, АҚШ расмийлари 49 дона “M1A1 Abrams” танкининг Украинага етказилишига ҳали рухсат бермаган. Гап шундаки, ушбу ҳарбий техниканинг ишлаб чиқарувчиси сифатида АҚШ бу экспортга рухсат бериши керак.

Манбага кўра, АҚШ томони Австралия расмийларига танкларни жўнатишда логистика харажатлари ва Украинада уларни техник хизмат билан таъминлашда юзага келадиган қийинчиликлар ҳақида хавотир билдирган.

“Муаммонинг яна бир томони шундаки, агар тинчлик битими имзоланса, танклар денгиз ўртасида кема бортида бўлиши ноқулай ҳолатга айланади. Бундан ташқари, уларни денгиз сафарида назорат қилиш учун зарур малакали кадрлар етишмайди”, — деган АБCъга интервью берган австралиялик расмий.

Австралия Мудофаа вазирлиги эса “ABC” нашрига берган изоҳида Украинага 49 та танкни топширишга тайёрлик билдиришда давом этаётганини маълум қилган. Уларнинг айтишича, экспорт жараёни ҳозирча давом этмоқда.

Маълумот учун, Австралия 2024 йил октябрь ойида Украинага “M1A1 Abrams” танкларини беришни эълон қилган эди. Уларга ажратилган маблағ 163 миллион долларга баҳоланган.

    Бошқа янгиликлар