“Amazon” компанияси хориждан етказилаётган маҳсулотлар учун божхона тўловларини очиқлаш режасидан воз кечди. Бу ҳақда “Punchbowl News” манбаси хабар берди.
Унга кўра, компания ичида шундай ғоя муҳокама қилинган, бироқ у расман қабул қилинмаган ва ҳозирда амалга оширилмайди.
Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт бу эҳтимолий қадамни “Amazon томонидан сиёсий ва душманона ҳаракат” деб баҳолаган ва компания асосчиси Жефф Безосни Хитой билан ҳамкорликда айблаган.
“Amazon” компанияси вакиллари эса бу фикр амалда ҳеч қачон қўллаб-қувватланмаганини таъкидлаб, айрим маҳсулотларга нисбатан муҳокама қилинганини тасдиқлади, аммо кейинчалик бу ғоядан бутунлай воз кечилганини билдирди.
Жорий йилнинг 29 апрель куни Трамп бу масалага муносабат билдириб, “Безос жуда яхши одам, у муаммони тез ҳал қилди. У тўғри қарор қабул қилди. Яхши йигит”, — деган.
Аввалроқ АҚШ президентИ бу масалада Безоснинг ўзига шахсан қўнғироқ қилиб, норозилик билдирган.