АсосийЖамият

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

2024–йилдан ҳозирги вақтга қадар 40 нафардан ортиқ вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари республикага олиб келинган.

'Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 апрель куни Москва шаҳридаги “Альту­фево” ижтимоий-реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга уч нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ахборот хизмати маълум.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик натижасида амалга оширилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида болалар учун барча зарур шароитлар яратилди. Тиббий кўрикдан ўтказиш ва психологик ёрдам кўрсатиш ишлари тезкор тарзда йўлга қўйилди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яқин қариндошлари аниқлаб, уларни оила бағрига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Маълумот учун, 2024–йилдан ҳозирги вақтга қадар 40 нафардан ортиқ вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари республикага олиб келиниб, оилавий муҳитга қайтарилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Турагентлик фаолияти учун лицензия бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:13

    Турагентлик фаолияти учун лицензия бекор қилинади

    Унинг ўрнига турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий этилади.

    'Туркиянинг 42 вилоятида FETÖ билан алоқадорликда гумон қилинган 169 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    Туркиянинг 42 вилоятида FETÖ билан алоқадорликда гумон қилинган 169 киши қўлга олинди

    FETÖ'га алоқадор маҳкумларнинг оилаларига хориждан хайрия маблағлари юборилаётгани маълум қилинган.

    'Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчини калтаклаган мактаб директори ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:16

    'Электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши мумкин

    Айрим ҳолларда фуқаролар жавобгарликдан озод қилинади.

    'Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:45

    Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди

    Ўзбекистонда колбаса маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ гигиеник талаблар ўзгартирилди.

    'Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунёда 12-ўринга чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:29

    Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунёда 12-ўринга чиқди

    Бундан икки йил олдин мазкур рейтингда мамлакат 30- ўринда бўлган.