АсосийЖамият

Бу йил янги Ал-Хоразмий университети иш бошлайди

Университетда математика, информатика, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги ҳамда сунъий интеллект факультетлари бўлади.

'Бу йил янги Ал-Хоразмий университети иш бошлайди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари 2022 йил августда Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига асос солган эди. У ерда буюк олим номидаги университет ва ихтисослаштирилган мактаб ҳам бўлади.

Бугунги тақдимотда мазкур таълим масканларини ташкил этиш чора-тадбирлари, асосий йўналишлари ҳақида ахборот берилди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.

Университетда 3 та: математика ва информатика факультети, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги факультети ҳамда сунъий интеллект факультети бўлади. Уларда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, саноат, хавфсизлик, энергетика ва экология каби соҳалар учун мутахассислар тайёрланади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

Ўқув жараёнлари “Янги Ўзбекистон” университетининг тажрибаси асосида, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Қабулни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4-6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.

Шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.

Давлатимиз раҳбари университет ҳудуди нафақат таълим, балки Хоразмнинг тарихий-илмий ва туризм салоҳияти билан уйғун мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу замонавий таълим муассасаларини ташкил этишга оид ҳужжат имзоланди.   

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият 30.04.2025 22:32

    Самарқандда Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция давом этмоқда

    Ушбу юксак даражадаги тадбирга дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли олимлар, муфтийлар, исломшунослар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди.

    'Тошкент вилоятида эркак ўзини осиб қўйди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2025 21:56

    Тошкент вилоятида эркак ўзини осиб қўйди

    Марҳумнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '"Ўзгидромет" огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2025 18:00

    "Ўзгидромет" огоҳлантириш билан чиқди

    8 та вилоят вҳолисидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

    'Долларнинг расмий курси яна ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2025 16:01

    Долларнинг расмий курси яна ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Андижонда ўзганинг интим видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган аёл ушланди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2025 16:00

    Андижонда ўзганинг интим видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган аёл ушланди

    У телефонидаги фуқаронинг сурат ва видеолари эвазига 14 минг доллар талаб қилган.

    'Хонанда Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширган фирибгар қамалди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2025 15:42

    Хонанда Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширган фирибгар қамалди

    Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.