АсосийДунё

Украина етакчиси Россияни мамлакатга зарба беришни тўхтатишга чақирди

Зеленский 30 апрель куни Украина ҳамкорлари билан кўплаб техник, биринчи навбатда дипломатик ишларни амалга оширганини билдирди.

'Украина етакчиси Россияни мамлакатга зарба беришни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

Зеленский 30 апрель куни Украина ҳамкорлари билан кўплаб техник, биринчи навбатда дипломатик ишларни амалга оширганини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида масълум қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан ҳар қандай форматдаги музокараларга тайёрлигини айтди. Шунингдек, сиёсатчи мамлакатга зарба беришни тўхтатишга чақирган.

Зеленский 30 апрель куни Украина ҳамкорлари билан кўплаб техник, биринчи навбатда дипломатик ишларни амалга оширганини айтган.

Яқин кунларда бўлиб ўтадиган учрашувлар ва музокараларга тайёргарлик кўряпмиз. Хавфсизлик — асосий устувор йўналиш, дейди у.

Сиёсатчи Люксембург ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари билан суҳбатлашганини айтган.

Музокараларда Европадаги давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва Украинани қўллаб-қувватлаш муҳокама қилинган. Томонлар ўт очишни камида 30 кунга тўхтатиш зарурлигини маълум қилган.

Зарбаларни тўхтатиш, қотилликларни тўхтатиш ва шундан сўнг музокаралар столида ечим излаш керак.

Биз суҳбатнинг ҳар қандай форматига тайёрмиз. Россия зарбалар ва урушни тўхтатиши керак, деган президент.

29 апрель куни Зеленский зудлик билан 30 кунлик сулҳ таклиф қилган эди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги исталган санадан бошланиши мумкин бўлган 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса бу масалада нюансларни ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар