АсосийЖиноят

Андижонда 213 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўта йирик миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

'Андижонда 213 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди'ning rasmi

Андижонда эркак электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 213 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро И.Ф. отасига тегишли нотурар жойда қурилиш моллари ишлаб чиқариладиган цех ташкил этган. У цехни электр тармоғига рухсатсиз улаб, ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, бу ҳолат оқибатида 213 миллион сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўта йирик миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Суд қарорига кўра, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Расмийлар барча тадбиркор ва фуқаролардан энергия ресурсларидан қонуний ва оқилона фойдаланишни сўрамоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда Йпҳ ходими аёллар томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2025 09:35

    Сурхондарёда Йпҳ ходими аёллар томонидан калтакланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2025 09:13

    Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди

    ДХХ томонидан хорижга ноқонуний йўллар орқали чиқиш ниятида бўлган фуқароларни алдаб, катта миқдорда пул ундиришга уринган шахслар фош этилди.

    'Фарғона бозорида 77 ёшли кекса қариндоши томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жиноят 30.04.2025 09:05

    Фарғона бозорида 77 ёшли кекса қариндоши томонидан калтакланди

    “Муштимзўр” қариндош хатти-ҳаракати учун 17 млн сўм жарима тўлади

    'Тошкентдаги чорраҳада ЙПХ инспекторини “Tracker” уриб юборди'ning rasmi

    Жиноят 29.04.2025 10:19

    Тошкентдаги чорраҳада ЙПХ инспекторини “Tracker” уриб юборди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Андижонда ер остидаги яширин йўлак фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 29.04.2025 09:52

    Андижонда ер остидаги яширин йўлак фош этилди

    Мазкур тунель орқали товар-моддий бойликлар ноқонуний олиб ўтилган.

    'Самарқандда ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборди'ning rasmi

    Жиноят 25.04.2025 10:17

    Самарқандда ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборди

    Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.