АсосийДунё

Си Цзиньпин Россияга нега бормоқчи?

Россия президентининг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси 7-10 май кунлари Россияга расмий ташриф билан боради.

'Си Цзиньпин Россияга нега бормоқчи?'ning rasmi

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Россияга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 7-10 май кунлари Россияга расмий ташриф билан боради ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Маълум бўлишича, ташриф давомида томонлар ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш бўйича асосий масалаларни, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилади.

Шунингдек, бир қатор икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар