АсосийДунё

Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

Эр-хотин коронавирусдан қўрққани сабаб фарзандларини уйда сақлаб келган.

'Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди'ning rasmi

Испаниянинг Оведо шаҳрида полиция тўрт йил давомида ўз фарзандларини уйдан чиқармаган 53 ёшли германиялик файласуф ва унинг рафиқасини ҳибсга олди. Бу ҳақда La Nueva Espana нашри хабар беради. 

Қайд этилишича, ота-она буни ўз оиласини турли касалликлардан, биринчи навбатдан коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширган.

Эр-хотиннинг уч нафар фарзанди бор — 10 ёшли ўғли ва саккиз ёшли эгизаклари. Улар яшаган уйнинг деразалари маҳкам ёпилган, ташқи дунё билан алоқа бутунлай узилган. Оила ҳатто озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам курерлар орқали қабул қилиб олган.

Болалар овозини эшитиб турадиган, аммо уларни ҳеч қачон кўчада юрганини кўрмаган қўшни аёл полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари кузатув ўрнатиб, оиланинг айрим аъзолари умуман уйни тарк этмасликларини аниқлаган. 

Текширув давомида болалар қаровсиз ҳолатда экани маълум бўлган. Учаласи ҳам таглик ва тиббий ниқобларда бўлган, ташқарига чиққандаги хатти-ҳаракатлари эса кучли сезувчанликдан далолат берган — масалан, улар ўт-ўланларга ҳайрат билан қарашган. 

Тергов маълумотларига кўра, ота-она фарзандлари учун ҳатто ҳожатхонага қачон чиқишни ҳам қатъий белгилаб берувчи жадвал тузиб чиққан. Улар мактабга қатнамаган. Шунингдек, болаларга таркибида тиббиёт каннабиси бор дори воситалари бериб келинган.

Эр-хотин коронавирус ва бошқа вируслардан қаттиқ қўрққани сабаб шундай йўл тутганини маълум қилган. Ҳозирда болалар васийликка топширилган бўлиб, шифокорлар ва ижтимоий хизматлар улар билан ишламоқда. Ота-она эса ҳибсга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон АҚШ базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:52

    Эрон АҚШ базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди

    Эрон ва АҚШ 12 апрелдан бери ядровий музокаралар олиб бормоқда.

    'Шимолий Корея Россияга 15 минг нафар ишчи юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:37

    Шимолий Корея Россияга 15 минг нафар ишчи юборди

    Россиялик иш берувчилар шимолий кореялик ишчиларни кам ҳақ эвазига ҳар куни 12 соатлаб шикоятсиз ишлашга тайёр бўлгани учун ҳам қадрлашини билдирган.

    'АҚШ Яман ҳусийларнинг қурол омборларига зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:47

    АҚШ Яман ҳусийларнинг қурол омборларига зарба берди

    Қурол сақлаш учун фойдаланилган омборларга камида учта ҳаво ҳужуми уюштирилган.

    'БМТ Хавфсизлик Кенгаши Кашмирдаги вазият бўйича фавқулодда йиғилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:07

    БМТ Хавфсизлик Кенгаши Кашмирдаги вазият бўйича фавқулодда йиғилмоқда

    Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.

    'Гибрид автомобилларни экологик сертификатлаш тартиби юзасидан сенатор сўрови юборилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:03

    Гибрид автомобилларни экологик сертификатлаш тартиби юзасидан сенатор сўрови юборилди

    Бундай автомобилларни божхонада расмийлаштиришда “Евро-4” экологик тоифасидан кам эмаслигини тасдиқловчи экологик сертификат талаб этилаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётганди.

    'Трамп хориж киномаҳсулотларига 100% бож киритмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:49

    Трамп хориж киномаҳсулотларига 100% бож киритмоқчи

    Трамп Голливуднинг киноиндустрияси жуда тез ўлиб бораётганидан хавотирда эканлигини маълум қилган.