Сурия президенти ал-Шара тез орада Францияга ташриф буюради. Бу ҳақда Сурия раҳбари маъмурияти хабар берди. Бўлажак ташриф ҳақида қўшимча маълумотлар берилмаган.
Жори йилнинг 5 февраль куни телефон орқали мулоқот чоғида президент Макрон суриялик ҳамкасбини яқин ҳафталарда Франсияга ташриф буюришни расман таклиф қилган эди.
Телефон мулоқоти чоғида икки давлат раҳбарлари Суриянинг келажаги, терроризмга қарши кураш ва мамлакатда ўтиш жараёнини давом эттириш зарурлигини муҳокама қилишган. Макрон Сурия демократик кучларини (SDF) бу жараёнга интеграция қилиш муҳимлигини таъкидлаган. Мулоқот давомида Сурияга қарши жорий этилган иқтисодий санкциялар ҳам муҳокама қилинган.
SDF (Сурия Демократик Кучлари) 2015-йилда Суриядаги AҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кўмагида тузилган курд ҳарбий иттифоқидир. Aлянснинг асосини Сурия шимоли-шарқида фаолият юритувчи курдларнинг YPG ҳарбий-сиёсий ташкилоти ташкил этади.
Абдуллоҳ Саййид