АсосийЖиноят

Уч вилоятда жами 12,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани очиқланди

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

'Уч вилоятда жами 12,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани очиқланди'ning rasmi

Фарғона водийси вилоятларида ўтказилган рейд тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” маълум қилди.

Қайд этилишича, 28 апрелдан 4 майгача Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари бўйлаб рейд тадбирлари ўтказилган. Унда истеъмолчилар томонидан 13,89 млн кВт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.

Оқибатда жами 12,5 миллиард сўмлик зарар етказилган. Ҳолатлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилган. Шунингдек, тадбирлар давомида 46 та истеъмолчиларнинг 3,4 миллиард сўмлик дебитор қарздорлиги ундирилди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тўпланган ҳ

    Бошқа янгиликлар