АсосийЖамият

Россиядаги аэропортларда самолётлардан иборат “тиқинлар” пайдо бўлмоқда

Россия ҳукумати бундай фавқулодда чораларни Украина армиясининг байрам кунларида уюштириш мумкин бўлган эҳтимолий ҳаво ҳужумларидан қўрққани боис қўллаётгани айтилмоқда.

'Россиядаги аэропортларда самолётлардан иборат “тиқинлар” пайдо бўлмоқда'ning rasmi

Россиядаги аэропортларда самолётлардан иборат “тиқинлар” пайдо бўлмоқда. 

Россиянинг иккинчи йирик шаҳри ва тарихий пойтахти Санкт-Петербург шаҳридаги Пулково аэропортида учишга шайланган самолётлар узундан-узоқ навбатда туришга мажбур бўлмоқда. 

Москва шаҳри аэропортларининг 9 май – Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар муносабати билан ёпилиши бунга сабаб бўлган. 

Аввалроқ деярли барча авиарейслар, жумладан Ўзбекистондан учган самолётлар ҳам Россиянинг бошқа аэропортларига йўналтирилаётгани ҳақида маълум қилинган эди. 

Шунингдек, кўплаб рейслар белгиланган вақтидан кечикмоқда.

Россия ҳукумати бундай фавқулодда чораларни Украина армиясининг байрам кунларида уюштириш мумкин бўлган эҳтимолий ҳаво ҳужумларидан қўрққани боис қўллаётгани айтилмоқда. Жумладан, Украина президенти Владимир Зеленский Россия етакчисининг 9 май байрами муносабати билан 3 кунлик муваққат оташкесим таклифини рад этган ва Москвада ўтказилажак байрам ҳамда ҳарбий парад иштирокчилари ва томошабинлари, жумладан хорижий давлатларнинг раҳбарлари хавфсизлигига кафолат бермаслигини билдирган эди. 6-7 май кунлари эса Россиянинг бир қатор ҳудудлари, хусусан Москва шаҳридаги объектларга оммавий дрон ҳужумлари амалга оширилган.

                                           Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар