АсосийДунё

Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.

'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Покистонга йўллаган ҳаво ҳужумлари оқибатида 57 киши яраланган, 31 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақида “BBC” нашри Покистон армиясига таяниб хабар бермоқда.

Покистон Бош вазири Шеҳбаз Шариф аввалроқ Ҳиндистон зарбаларини "жазосиз қолмайдиган жирканч тажовуз" деган эди.

Армия матбуот котиби Аҳмад Шариф Чаудрининг айтишича, Ҳиндистон ҳужуми оқибатида 57 киши яраланган, 31 киши ҳалок бўлган.

Ҳиндистон икки ҳафта олдин Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумга жавоб тариқасида жангарилар нишонларига зарба берганини айтди. Покистон расмийлари 26 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Покистон бунга жавобан артиллериядан ўқ узган ва Покистон расмийларига кўра, Ҳиндистоннинг бешта самолёти ва бир дронини уриб туширганини айтган. Бироқ Ҳиндистон ҳукумати бу маълумотни тасдиқламади.

Чоршанба куни кечқурун АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашувга қисқача изоҳ берди.

"Мен иккала давлатни ҳам яхши биламан. Улар буни ўзаро ҳал қилишларини истайман", — деган у Овал офисда журналистларга.

Шунингдек, Трамп икки мамлакат ўртасидаги урушни тўхтатишни хоҳлашини айтиб, ёрдамга тайёрлигини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:00

    Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади

    Берлин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилган.

    'АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:41

    АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?

    Евросиё геосиёсатининг сўнгги саҳифалари яна Украина устидан бурилди.

    'Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:28

    Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди

    Трампнинг айтишича, агар Америка аскарлари бўлмаганида, урушда ғалаба қозонишнинг иложи йўқ бўлган.

    'Россия 9 майдаги эҳтимолий ҳужумга кескин жавоб бериши мумкин'ning rasmi

    Дунё 07.05.2025 22:25

    Россия 9 майдаги эҳтимолий ҳужумга кескин жавоб бериши мумкин

    Агар Москва нишонга олинса, Россия Киевга «Орешник» қуроли билан жавоб бериши мумкин.